Аbu Bakr Siddiq (r.a.)ning hayotidan ibratli voqealar

Описание к видео Аbu Bakr Siddiq (r.a.)ning hayotidan ibratli voqealar

Абу Бакр Сиддиқ (р.а.)нинг ҳаётидан ибратли воқеалар
➖➖➖➖➖➖➖
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
САОДАТ САРИ 30 ҚАДАМ

1. Билгин, агар сен бугунги кунинг ҳудудида яшамасанг, зеҳнинг ўтмаслашиб, ҳаракат, интилишларинг бесамар кетиб, ғам-андуҳинг кўпайиб кетади. ''Агар тонг оттирсанг, кечга бўлишини кутма, борди-ю, тунга кирсанг тонгни кутма''.
2. Мозийни унут, ўтган нарсаларни ўйлаб, азоб чекиш ва бунга афсусланиб ўтириш аҳмоқлик ва жинниликдир.
3. Келажак учун ҳам қайғурма, чунки келажак ғайб оламидир. Етиб келгунича у ҳақда ўйлаб ўтирма.
4. Танқидларга парво қилма. Билгинки, танқидлар сенга берилган баҳодир.
5. Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амалларни қилиш-пок ва саодатли ҳаёт кечиришдир.
6. Ким хотиржамлик, осойишталик ва роҳатга эришишни хоҳласа, Аллоҳни кўпроқ зикр қилсин.
7. Банда билмоғи керакки, барча нарса тақдирда битилгани бўлади.
8. Ҳеч кимдан миннатдорчилик, раҳмат кутиб ўтирма.
9. Ўзинг учун энг ёмон фалокатлар бўлишига ҳамиша тайёр тур.
10. Балки содир бўлаётган нарсалар сен учун яхшилик бўлиб чиқар.
11. Мусулмоннинг бошига тушадиган барча нарса яхшилик учун бўлади.
12. Неъматлар ҳақида мушоҳада юрит ва шукр қил.
13. Сен ўзингга берилган нарса билан бошқалардан устунсан.
14. Вақт ўтиб боргани сари рўшноликка чиқасан.
15. Бошингга тушган мушкулликлар Парвардигорига илтижо қилишга ундайди. Улар сенинг Аллоҳга интилишинг учун воситадир.
16. Мусибатлар кўзга малҳам ва қалбга қувватдир.
17. Ҳар бир қийинчиликдан сўнг, албатта енгиллик бор.
18. Машаққатларга енгилиб. Ҳақ йўлидан озма. Доим Аллоҳга умид билан илтижо қил.
19. Аллоҳ мағфирати кенг зотдир.
20. Ғазаб қилма, ғазаб қилма, ғазаб қилма. Жаҳлингни ют.
эътибор берма. Бошқа нарса учун ташвиш чекиб, диққат бўлма. Асабийлашма.
22. ''Осмонда эса сизларнинг ризқу-рўзларингиз (яъни ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлгувчи ёмғир) бордир''.
''Зарият сураси, 22-оят).
23. Сени хавотирга солган, қўрқитган нарсалар кўпинча содир бўлмайди.
24. Сен мусибатга учраганлар аҳволини кўриб, ибрат ол.
25. Агар Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса балолаб қўяди.
26. Қийинчиликка тушиб қолганингда мушкулликларни даф қилувчи дуоларни такрорлаб ўқиб юр.
27. Керакли ва фойдали амалларни адо эт, бекор ўтирма. Доим иш билан машғул бўл.
28. Миш-мишларга қулоқ солма ва шов-шувларга эргашма.
29. Қасос олишга тиришма. Адоватинг душманингга эмас ўзингнинг соғлигингга зарар етказади.
30. Бошингга тушадиган барча мусибат қилган гуноҳларинг учун каффоратдир.

''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке